Ўзбекистонлик ўқитувчилар энди Мажбурий ижро бюроси югурдагига айлантирилди

15 подписчиков

12+
12+

20 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

15 подписчиков

12+
12+

20 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

20 часов назад

Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюроси ходимлари қилиши керак бўлган ишни ўқитувчи ва шифокорлар бажармоқда. Озодликка маълум бўлишича, мамлакатнинг бир қанча вилоятларидаги мактаб ўқитувчилари ўз касбий фаолияти қолиб, аҳолининг табиий газ, электр қуввати ва сувдан қарздорлигини аниқлашга жалб этилган. Озодлик суриштирувидан аëн бўлишича¸ бу амалиëт вилоят ва туман ҳокимларининг оғзаки кўрсатмаси бўйича олиб борилмоқда. Топшириқни бажаришдан бош тортишга уринган ўқитувчиларга ишдан ҳайдалиш ёки иш соатлари ва маошлари қирқилиши билан пўписа қилинмоқда. Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 2-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда дарслар қолиб, бир ҳафтадан бери аҳолининг табиий газ, электр қуввати ва сувдан қарздорлигини аниқлаш билан машғул эканини айтди: Маҳаллалар бўлиб берилган. 22 мартдан буён маҳаллама-маҳалла юриб, одамларга қарзини тўлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борaяпмиз. Ҳисоблагичлардаги кўрсаткичларни ёзиб, 1 апрелгача Мажбурий ижро бюросига топшириш тайинланган. Ҳокимнинг буйруғи экан, - дейди Термиздаги мактаб ўқитувичиси. Озодлик мухбири Ўзбекистоннинг бошқа бир қанча вилоятларидаги мактабларга ҳам қўнғироқ қилиб¸ бу мактабларда ҳам ўқитувчиларнинг коммунал тўлов қарзларини аниқлашга вазифалантирилганликларини аниқлади.

Название:

Ўзбекистонлик ўқитувчилар энди Мажбурий ижро бюроси югурдагига айлантирилди

Категория:

Разное