ЧИРОҚЧИДА ГУЛХАН АТРОФИДАГИ ЁШЛАР ЛОЙИҲАСИ БУ ГАЛ АННАРЎЗДА
“Гулхан атрофидаги ёшлар” лойиҳаси Аннарўзда... Давлат раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Чироқчида "Гулхан атрофидаги ёшлар" лойиҳаси ташкил этилмоқда Ушбу лойиҳа орқали ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш асосий вазифалар этиб белгиланган. Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида аннарўзлик ёшлар гулхан атрофида жам бўлиб, куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этдилар. Ёшлар томонидан саҳналаштирилган кўнгилочар чиқишлар эса барчага хуш кайфият улашди. Тадбир якунида туман ҳокими ёшларга китоблар совға қилди. Лойиҳа доирасидаги бундай тадбирлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилиши ёшларнинг келгусида янада жипслашишига, ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга, мусиқа, санъат, спортга қизиқишларини оширишга замин яратади.
Название:
ЧИРОҚЧИДА ГУЛХАН АТРОФИДАГИ ЁШЛАР ЛОЙИҲАСИ БУ ГАЛ АННАРЎЗДА
Категория:
Разное