Шоҳрухия. ХХI асрни Темурийлар ренессанси билан боғлаб турган кўҳна ёдгорлик.
Бугун бир гуруҳ журналист, блогер, ўлкашунос ва жамоатчилик фаоллари билан бирга Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида, Сирдарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган шаҳристонни маиший чиқиндилардан тозалаш тадбирида қатнашди. Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Оққўрғон тумани тарих ва ўлкашунослик музейи ҳамкорлигида ўтказилган тадбирдан аввал лавҳа учун кадрлар олинди. Ўрта аср обидасидаги ҳаяжон боисми, микрофон тутган ҳар ким сўзда тутилди. Шартта микрофонни ўзим олиб, сўз бошласам, мени ҳам ҳаяжон босди… Шундоқ табаррук жойга зиёрат эмас, сайил учун келганларни тўғри тушуниш мумкин. Бироқ, сайилдан сўнг маиший чиқитларини қолдириб кетганини тушуниб бўлмайди. Тошкент вилоятидаги бир гуруҳ медиа ходимларини бу жойга жамлаган омил шу тушуниксизлик эди. Бу тадбиримиз орқали шаҳристонни тўлиқ тозалай олмаган бўлишимиз мумкин. Аммо шаҳристонга келган ва бу жараённи бевосита кузатиб турган бошқа юртдошларимиз сайилдан сўнг чиқиндиларни тозалаб кетганларига ишончим комил. Қолаверса, тадбиримиз лавҳасини гаджетлари орқали кўргач, сайилга чиққан дўстларимиз ҳам саёҳат ва сайил маданиятини ўрганишларига умидимиз бор. Шоҳрухида мангу қўним топган аждодларимизнинг охиратлари ва қадим шаҳристонимиз обод бўлсин! Ушбу тадбирда "Машъал" газетаси вакиллари ҳам иштирок этди. 📹Otabek Tursunqulov тайёрлаган лавҳа.
Название:
Шоҳрухия. ХХI асрни Темурийлар ренессанси билан боғлаб турган кўҳна ёдгорлик.
Категория:
Разное