Катта Фарғона канали: жасорат ва матонат намунаси
Фарғона шаҳридаги Фарғона водийси каналлардан фойдаланиш бошқармасида бир музей жойлашган. Яъни иморатнинг кичик бир хонаси музейга айлантирилган. Экспонатлари ҳам унчалик кўп эмас. Лекин улардан вақтида нафақат водий вилоятлари, балки бутун республика қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёти учун тарихий воқеа — Катта Фарғона канали қурилиши ҳақида атрофлича маълумот олиш мумкин. Музейда канал тарихи билан боғлиқ бошқа экспонатлар ҳам мавжуд. Ҳақиқий жасорат ва матонат тимсоли бўлган Катта Фарғона канали барпо этилиши жараёни сув хўжалигидан ташқари оддий одамларда ҳам қизиқиш уйғотиши, табиий. Фарғонага йўлингиз тушса, мазкур музейга, албатта, киринг. Чунки унда тарихимизнинг бир бўлагидан “сўзловчи” намуналар бор.
Название:
Катта Фарғона канали: жасорат ва матонат намунаси
Категория:
Разное