Шоу бизнеси вакиллари Халима Ибрагимова хакида нимал?
Сотрудничество - futbolchiuzb@gmail.com ► Instagram.com/dunyotv ► Twitter.com/dunyo_tv ► ВКонтакте https://vk.com/dunyotv ► Music: DUNYO TV #Шоу бизнеси вакиллари #Халима #Ибрагимова хакида нималар дейди Комик актриса Ҳалима Ибрагимованинг бевақт ўлими ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳамда унинг ҳамкасблари қалбини ларзага келтирди. Кўплаб шоу-бизнес вакиллари Instagram’даги саҳифаси орқали марҳум ҳамкасбларини хотирлаб, у ҳақда илиқ сўзларни ёзиб қолдирмоқда. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз. “Ишониш жуда қийин. Ҳеч ким бу ёлғон дунёни қачон тарк этишини билмас экан. Ҳамиша юрагимдасиз, сизни яхши кўраман”, деб ёзди Муниса Ризаева. “Ҳалимахон қайсар ижодкор бўлган. Ҳаттоки институтда бирга ўқиб юрган пайтимизда унинг санъатда ўрнини топишига кўзим етмасди. Лекин шу даражада меҳнат қилиб, интилиб, халқ меҳрини қозонди. Ҳозир “Ҳалима ким?” деб сўрасангиз, актриса, қизиқчи деган жавобларни оласиз. Демак, у ўз мақсадига эришди. Таъбир жоиз бўлса, сўзда туриш маъносида унча-мунча эркакка ўрнак бўладиган қиз эди. Аллоҳ раҳматига олсин”, деди маданият вазири Озодбек Назарбеков. “Аллоҳ раҳмат қилсин, ҳали орзу-ниятлари кўп инсон эди. Яратганнинг ишларига қарши боролмаймиз”, деб ёзди хонанда Умида Мирҳамидова. “Сиз доим ўзингизни шерга ўхшатардингиз. Кучли, ҳаракатчан ва енгилмас инсон эдингиз. Бу ҳаётда кўп синовлардан ўтдингиз ва доим курашдингиз. Энг охиргиси эса икки фарзандингиз учун эди, улар ҳали жуда ёш. Сиз уларга оналик меҳрини, ўзгача кучни ва севгини бериб кетдингиз. Тарихга эса ўз номингизни қолдирдингиз. Кимдир сиздан қўрқди, кўплар сизни севди. Сиз меҳрибон она, садоқатли рафиқа, яхши опа ва содиқ дўст эдингиз. Бизнинг оиламиз учун учун жуда азиз инсон, бир бўлагимиз эдингиз. Ҳар бир қувончли кунимда, фарзандларим туғилганида ҳам хурсанд бўлиб, ёнимда тургансиз. Қалби дарё инсон эдингиз. Қилган яхшиликларингизни Аллоҳ қабул қилсин, сўроқ-саволларингизни осон қилсин. Сиз доим қалбимиздасиз”, деб ёзади хонанда Нилуфар Усмонова. “Албатта, ҳаммамизнинг борар жойимиз бир, аммо тўсатдан бундай хабарни эшитиб ҳайрон бўлиб қоларкан одам. Савол-жавобларини осон қилсин”, деб ёзади хонанда Ҳилола Ҳамидова.