Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Осама ?
Юртимизга Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси таклифига биноан Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти жаноб Осама Аҳмад Ал Шафар ташриф буюрди. Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдураҳмонов билан учрашув ўтказиш ўрин олган. Шунингдек, ташриф доирасида Республикада велосипед спортининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро доирадаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Осиё велоспорт конфедерацияси президенти жаноб Осама Аҳмад Ал Шафар бошчилигидаги делегация 16 июнга қадар мамлакатимизда бўлади.