Popda o‘rmon xo‘jaligi mansabdorlarining korrupsion faoliyati fosh qilindi
Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида текширув: миллиардлаб зарар аниқланди Жорий йил январ ойи бошида тузилган ишчи гуруҳ Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигига тегишли ҳудудларда ўрмон хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш бўйича текширув ўтказди. Натижада ердан фойдаланиш т артиби бузилгани, ижара тўловлари ундирилмагани ҳамда норуда материаллар ноқонуний қазиб олингани аниқланди. Бир қатор мансабдор шахслар пора олиш ҳолатларида ашёвий далиллар билан ушланди.